Мақсад – тадбиркорлик муҳитини яхшилаш

Бугунги кунда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини тинглаш ҳамда ҳал этиш жамият тараққиётининг асосий устувор йўналишларидан бири саналади. Шу мақсадда Амударё туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ўтказилган ушбу учрашувда туман ҳокими С.Хўжаметов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бош инспектори Е.Досанов, Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи К.Артиков, туман прокурори Б.Машарипов, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари ҳамда фаол тадбиркорлар қатнашди,- деб маълумот беради туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Мулоқот эркин руҳда, очиқ ва самимий тарзда ўтди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, фаолиятларида учраётган тўсиқлар ва муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри масъулларга мурожаат қилиш имконига эга бўлишди.

Бундай учрашувлар тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, фаолият юритишда юзага келаётган тўсиқларни бартараф этиш ва ҳудуддаги иқтисодий ўсишга ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги