Ҳукуматнинг “Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

87

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Спорт соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг “Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорига:

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилгани муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;

жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсида масофавий таълим олиш тизимини жорий қилиш; малака оширганлик ҳақида электрон шаклда давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартибини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги малака оширганлик ҳақида давлат намунасидаги малака сертификатини уч ой муддатда “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизими орқали электрон шаклда бериш тартиби жорий қилинади.

ЎзА