Профессионал бокс: Олимжон Назаров ва Нодиржон Мирзаҳмедов ғалабага эришди
110

Пойтахтимиздаги «Жар» спорт-соғломлаштириш мажмуасида профессионал бокс бўйича ўтказилган навбатдаги кечада ҳамюртларимиз Олимжон Назаров ва Нодиржон Мирзаҳмедов ғалаба қозонди.
Ўта енгил вазн тоифасида “WBO Oriental” ва “WBO International” камарлари соҳиби бўлган ҳамюртимиз Олимжон Назаров ушбу бокс кечасида қирғизистонлик Мирлан Туркибай Уулуга қарши 10 раундлик жангда рингга кўтарилди.

Қизиқарли кечган жанг тўлиқ давом этди. Ҳакамларнинг баҳолаши натижасида ҳамюртимиз очколар ҳисобида ғалабани тантана қилди.
Ҳаваскор боксда икки карра Осиё чемпионлигига эришган Нодиржон Мирзаҳмедов “Жар”да профессионал боксдаги илк жангини ўтказди. У қозоғистонлик Ассан Калмаханов билан рўбарў келиб, қизиқарли кечган баҳсда рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.
Т.Рўзиев,
ЎзА