Буюк Британияда ёзги бўрон туризмга путур етказди

Кучли шамол Шотландия ва Англия шимолида поездлар ҳаракатини тўхтатиб, дарахтларни қўпориб ташлади. Буюк Британияда ғайри оддий ёзги бўрон туфайли саёҳатга оид тегишли тавсиялар берилди.
Синоптиклар шамолнинг тезлиги рекорд даража – соатига 145 километрга кўтариши мумкинлигидан огоҳлантирган. Зеро, “Флорис” бўрони тунда қуруқликка етиб борган.
Шотландия учун иккинчи даражали энг кучли шамол огоҳлантириши эълон қилинди. Расмийлар зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.
– Флорис – йилнинг шу давридаги ғайри оддий кучли бўрон, – дейилган Мет-офис баёнотида. Мазкур тизим 2011 йил ишга туширилгандан буён август ойида сариқ шамол ҳақида учинчи марта огоҳлантириш берилгани, Шотландияда бу галги табиат ҳодисаси рекордларни бузиши эҳтимоли борлигини билдирди.
Олимлар таъкидлашича, техноген иқлим ўзгариши бутун дунё бўйлаб янада кучли ва тез-тез кутилмаган об-ҳаво ҳодисаларига сабаб бўлмоқда. Сайёрамиз исишда давом этмоқда. Англия шимоли ва Шотландиядаги бир неча поезд операторлари йўловчиларни саёҳат қилишдан тийилишга чақириб, рейсларни бекор қилди.
– Глазгода ҳаво сими устига тушиб, ёниб кетган дарахтлар йиғиштириб олинди, – деб ёзди “Network Rail Scotland”. Шотландия шимоли-шарқидаги Абердиншир минтақасида ҳам бир неча дарахт қулаб, йўлни тўсиб қўйган. Пойтахтдаги Эдинбург Қироллик ҳарбий оркестри паради бекор қилинди, Марказий ҳайвонот боғи ёпилди.
“Флорис” бўрони бу йил Буюк Британияда содир бўлган иккинчи, 2024 йил сентябрь ойи бошидан август ойи охиригача давом этадиган мавсумидаги олтинчи бўрон.
М.Пирматова, ЎзА