NASA Ойда ядровий реактор қурмоқчи

“Politico” ёзишича, шу ҳафта АҚШ транспорт котиби – NASA маъмурияти раҳбари вазифасини бажарувчи Шон Даффи Ойда ядро реактори қуриш бўйича тезлаштирилган режани эълон қилади.
Таъкидланишича, NASA Ой юзасида аниқ вақт жадвалини кўрсатадиган реактор барпо этишга қарор қилган.
Масъуллардан бири газета мухбирига мазкур лойиҳа “иккинчи коинот пойгасида ғалаба қозониш мақсадини кўзлайди», деган.
Ҳужжатда Ойда реакторга эга биринчи давлат “АҚШни сезиларли даражада тўхтатадиган, тақиқланган ҳудуд яратиши мумкинлиги” таъкидланган. Нашр қўшимча қилишича, НАСА Россия ва Хитой режасидан жиддий ташвишга тушган.
Сўнгги пайт бир неча мамлакатда сайёрамизнинг табиий йўлдоши юзасида станция қуриш, илмий экспедиция жўнатиш масаласи тез-тез муҳокама қилинмоқда. Масалан, Хитой илмий изланиш олиб бориш учун 2030 йилгача Ойга одам қўндиришни мўлжаллаган.
С.Раҳимов, ЎзА