Мажлисбозлик ва қоғозбозлик БМТда ҳам оғриқли масалага айланган

78

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш тузилманинг юкламаси ҳаддан зиёд эканини қатор ҳужжатлар самарасизлиги билан изоҳлаб, ташкилот ҳисоботлари ва йиғилишлари сонини қисқартириш зарурлигини маълум қилди.

– Бугунги кунда мавжуд мандатларнинг ярмидан кўпи ҳисобот тайёрлашни талаб қилади, – дедижаҳон ташкилоти раҳбари йиғилишда сўзга чиқиб. – Биргина ўтган йил Котибият 1100 ҳисобот тайёрлади. Бу 1990 йилга нисбатан 20 фоиз кўп. Мазкур ҳужжатларнинг бешдан уч қисми такрорий мавзуларга тааллуқли. Тан олишим керак, ҳисоботлар чўзилиб, ҳужжатлар тўплами кўпайиб боряпти. Матн ҳажми сўнгги 20 йил ичида 40 фоиздан кўпроқ ортган. Аслида ҳисобот ихчам, шу билан бирга барча мандатларга тўлиқ мос келиши керак.

Гутерриш таъкидлашича, бажарилган иш ҳажмига қарамай, ҳисоботнинг салмоқли қисми эътибордан четда қолмоқда. Қолаверса, ҳужжат тайёрлаш, йиғилиш уюштириш харажати ташкилот бюджетининг муҳим қисмини ташкил қилади. Бюджетнинг ҳар ўн долларидан бири, қўшимча билвосита харажатни ҳисобга олмаганда, тўғридан-тўғри мажлис ва нашрга хизмат кўрсатишга кетмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА