Ўзбек боксчиларига тенг келадигани топилмаяпти

109

Таиланднинг Бангкок шаҳрида U22 ва U19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам боксчиларимиз учун муваффақиятли якунланди.

Жумладан, Абдулазиз Абдуназаров, Абдураҳмон Маҳмуджонов, Жаҳонгир Зайниддинов, Робия Бахтиёрова, Гулсевар Ғаниева, Узукжамол Юнусова, Хуморабону Мамажонова каби чарм қўлқоп усталаримиз ўз вазнида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Бугун, 4 август куни мусобақада қуйидаги 10 нафар 22 ёшгача бўлган боксчиларимиз ярим финал учун рингга кўтарилади:  

-60 кг: Одинахон Исмоилова – Жуи-Син Лин (Хитой Тайпейи) 09:30

-50 кг: Беҳруз Холдоров – Ёжун Квак (Жанубий Корея) 11:15

-55 кг: Самандар Олимов – Нима Баяти (Эрон) 11:45

-60 кг: Шоҳрух Абдумаликов – Моҳаммадамин Карими (Эрон) 13:00

-65 кг: Саят Илясов – Юсака Матсухиса (Япония) 14:00

-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов – Аян Канга (Сингапур) 15:45

-75 кг: Шавкатжон Болтаев – Аман Консбеков (Қозоғистон) 16:15

-80 кг: Раҳматулло Бойматов – Эисса Ал Курди (Бирлашган Араб Амирликлари) 17:30

-85 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Азим Чоибеков (Қирғизистон) 17:45

+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев – Нурассил Ассилхан (Қозоғистон) 18:45

Баҳслар Тошкент вақти билан 09:00 дан бошлаб старт олади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА