Япония АҚШ божи бўйича келишувни ижобий баҳолади

107

Япония Бош вазири Шигеру Ишиба парламентнинг бюджет қўмитаси йиғилишида Қўшма Штатлар билан тузилган тариф битимини ўзаро манфаатли ҳужжат сифатида баҳолади.

Мажлис қуйи палата сайтида трансляция қилинган.

– Мазкур келишув Америкада иш ўринлари яратишга хизмат қилади, Японияда иш ўринлари қисқаришига сабаб бўлмайди, – деди Ишиба. – Ўзаро манфаатли муносабатларни ифодалайди.

Музокаранинг бир неча даврасидан сўнг томонлар иқтисодиётига 550 миллиард доллар миқдорида сармоя киритиш таклифи маъқулланди. Икки томонлама савдо божи 15 фоиз миқдорида белгиланди.

Шунингдек, япон автомобилларига қўшилган тарифни икки баробар камайтириш бўйича келишувга эришилди.