ICESCO «Шеърият шаҳарлари» номли шеърлар танловини эълон қилди

146

 Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ICESCO) Самарқанд шаҳри 2025 йилда Ислом дунёси маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан «Шеърият шаҳарлари» танловининг иккинчи босқичини эълон қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Самарқанд шаҳрини мадҳ этувчи араб ёки ўзбек тилларидаги шеърий асарлар 2025 йилнинг 1 августидан 31 декабрига қадар қабул қилинади. ICESCO экспертлари ва таниқли шоирлардан иборат ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган шеърларни баҳолайди ва учта ғолибни аниқлайди.

Мусобақа ғолиблари пул мукофотлари ва сертификат билан тақдирланади. Хусусан, биринчи ўринга 3000, иккинчи ўринга 2000, учинчи ўринга 1000 АҚШ доллари берилади.

Танловга топширилаётган шеърий асарлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

араб тилидаги шеърлар мумтоз араб шеърияти меъёрларига, ўзбек тилидаги шеърий асарлар эса ўзбек шеъриятининг мумтоз ва эстетик меъёрларига;

– шеър бағишлаган шаҳарнинг (Самарқанд) қадриятлари, эстетикаси, тарихи, географияси ва руҳига;

– шеър ҳажми ўттиз мисра.