“Карьера куни” ёшлар учун катта имконият

148

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда касбга йўналтириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Шу мақсадда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Жисмоний маданият факультети ҳамда Қонликўл тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида битирувчи ёшлар учун “Долзарб 90 кун” ва “Келажакка қадам” дастурлари доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди, – деб маълумот беради ҚДУ Матбуот хизмати.

Тадбир доирасида ташкил этилган “Карьера куни” ишсиз ёшлар учун ишга жойлашишда муҳим имкониятлар эшигини очди. Ёшларга ўз мутахассисликлари бўйича иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, керакли маслаҳатлар олиш, ҳамда ишга жойлашиш учун керакли маълумотлар билан танишиш имкони яратилди. Мазкур ярмаркада битирувчи ёшлар билан бир қаторда иш берувчи ташкилотлар ҳам фаол иштирок этди. Улар ўзларида мавжуд бўш иш ўринларини тақдим қилиб, номзодлар билан суҳбатлар ўтказди.



Ташкил этилган бу каби амалий тадбирлар ёшларимизнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни иш билан таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир. Шу орқали битирувчилар меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига замин яратилади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги