«Миллий гвардия» ташкил этилган кун белгиланди

4 август – Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган кун муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев сўзга чиқиб, сана муносабати билан соҳа ходимлари ва фахрийларини табриклади ҳамда машаққатли, шу билан бирга, шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз тинчлигини сақлаш борасида фаолият олиб бораётган Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини янада ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта, бу амалга оширилаётган ишларнинг барчаси юртимиз тинчлигини асраш, жамиятда тартиб-интизом ҳукм суришини, энг асосийси, фуқароларимизнинг хотиржам уйқусини таъминлашга қаратилган.
Ўтказилган тадбир давомида бир қатор соҳа фидойилари сана муносабати билан кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.




Қорақалпоғистон ахборот агентлиги