Халқнинг турмуш фаровонлигининг бир кўриниши

Мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини замон талабларига мос ҳолатга келтириш, аҳолига хавфсиз ва қулай ҳаракатланиш имкониятларини яратиш бўйича тизимли ишлар изчил давом этмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар Нукус туманида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Хусусан, Д233 (4Р175) «Нукус шаҳри – Оқманғит – Кегейли – Чимбой – Қозоқдарё қишлоғи» автомобиль йўлининг 11-12-километр оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу таъмирлаш ишлари Нукус тумани йўллардан фойдаланиш давлат ташкилоти томонидан амалга оширилмоқда. Жараёнга 8 та махсус техника воситаси ва 17 нафар ишчи-ходим жалб этилган.



Йўл инфратузилмасига қаратилаётган эътибор минтақавий ривожланиш, транспорт ҳаракати хавфсизлиги ва иқтисодий фаолликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Ҳар бир тикланган йўл – халқ фаровонлигига қўшилган яна бир муҳим ҳисса, десак муболаға бўлмайди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги