Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

151

Бугун тиббиётда нафақат даволаш, балки профилактика, рақамлаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган инновацион тизим жорий этилмоқда. Республикамизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳаёт сифатини яхшилашга, ҳар бир фуқаронинг саломатлигини кафолатлашга хизмат қилмоқда.

Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими грант асосида Қорақалпоғистондаги «Меҳрибон инсонлар» жамғармаси кўмагида мактабгача болалар ўйин хонаси, мактаб ёшидаги болалар учун дарс тайёрлаш, расм чизиш хонаси керакли жиҳозлар билан таъминланди.

– Болалар учун яратилган бундай шароитлардан нафақат болалар, уларнинг ота-оналари ҳам миннатдор. Уларнинг юзидаги қувонч болаларнинг тез соғайиб кетишига сабаб бўлади, – дейди туман ҳокимининг ўринбосари Гулзира Бекбергенова.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги