Ёш боксчиларимиз қитъа чемпионатида порламоқда

Таиланднинг Бангкок шаҳрида U22 ва U19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатининг навбатдаги куни ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Жумладан, 22 ёшгача бўлган боксчилар баҳсида вазни -48 кг. бўлган Робия Бахтиёрова филиппинлик Офелиа Магнони 5:0, -51 кг. вазн тоифасида эса Гулсевар Ғаниева Ҳиндистон вакиласи Девика Горпадеданни 5:0 ҳисобида таслим этди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Хуморабону Мамажонова, Беҳруз Холдоров,Самандар Олимов, Шоҳрух Абдумаликов, Саят Илёсов ва Муҳаммадазизбек Исмоилов каби чарм қўлқоп усталаримиз ғалаба қозонди.

Бугунги мусобақа доирасида икки ёш тоифасида жанглар ташкил этилади. Унда қуйидаги 7 нафар терма жамоамиз аъзоси рингга кўтарилади:
-55 кг: Абдулазиз Абдуназаров – Кит Фу Танг (Гонг Конг)
-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов – Эрлан Эргешов (Қирғизистон)
-65 кг: Жаҳонгир Зайниддинов – Наттҳапҳонг Пимсен (Таиланд)
-48 кг: Робия Бахтиёрова – Чатҳури Сириварда (Шри-Ланка)
-51 кг: Гулсевар Ганиева – Жуня Фенг (Хитой)
-54 кг: Узукжамол Юнусова – Сеина Адачи (Япония)
-57 кг: Хуморабону Мамажонова – Нурул Изза Нукуҳеҳе (Индонезия).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА