“Долзарб 90 кун” доирасида тадбирлар давом этмоқда

Ёш авлоднинг маънавий етуклиги, билим ва кўникмаларга эга бўлиши жамият тараққиётининг муҳим омилларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилган амалий тадбирларнинг ташкил этилиши алоҳида аҳамиятга эга. Жорий йилнинг ёз мавсумида ҳам бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
“Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти жамоаси томонидан “Талабалар ёзги оромгоҳи”да дам олаётган ёшлар учун бир қатор учрашувлар, тренинглар, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилмоқда, -деб маълумот беради НДПИ Матбуот котиби И.Матеков.
Бу тадбирлар орқали ёшларнинг таълимга бўлган муносабати, уларнинг фанга қизиқиши, келажакда эгалламоқчи бўлган касб-ҳунарлари бўйича ташаббуслари ва фаол иштироклари аниқ кўзга ташланмоқда.
Жумладан, Мактабгача таълим факультети жамоаси ёшлар билан суҳбат кечасини ўтказиб, уларнинг таълим олиши, илм-фан билан шуғулланиши ва касб-ҳунар сирларини ўзлаштириши бўйича қизиқишлари, ташаббусларини тинглади ҳамда зарур маслаҳатларини берди.

Ташкил этилган бундай тадбирлар ёшларнинг ўз устида ишлаши, билим олиш ва келажакда ўз ўрнини топишига катта туртки бўлаётгани шубҳасиз.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги