Фермерларга тегишли пул ундириб берилди

103

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор Тахиатош туманида жойлашган “Green garden irrigation systems” масъулияти чекланган жамиятидан “Nurbino” ва “Malika diamond fish” фермер хўжаликлари фойдасига жами 674 миллион сўм ундириш белгиланган.

Ушбу қарорга асосан, Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Жумладан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор “Green garden irrigation systems” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб рақамлари ва мол-мулклари тегишли тартибда хатловга олинди.

Шунинг натижасида қарздордан ундирилиш лозим бўлган 674 миллион сўм қарздорлик тўлиғи билан ундирилди. Ушбу пул маблағлари ундирувчи фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилди ва фермерларнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири