Тошкентда Ботир Зокиров номидаги мемориал музей ташкил этилади
164

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 28 июлдаги “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасини абадийлаштириш, унинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ва жаҳон миқёсида тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Мазкур ҳужжатга асосан, Тошкент шаҳрида Ботир Зокиров мемориал музейи ташкил этилади. Шунингдек, Ботир Зокиров номидаги давлат стипендияси таъсис этилади
2026 йилдан ҳар 2 йилда бир марта эстрада санъати бўйича Ботир Зокиров номидаги халқаро кўрик-танлови ўтказиб борилади.
Бундан ташқари, Ботир Зокировнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бадиий фильм яратилади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА