“Uzbekistan Judo Tour” турнири ғолиблари аниқланди

159

Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуасида ўтказилган “Uzbekistan Judo Tour” халқаро мусобақасининг финал беллашувлари якунланди. Муросасиз кечган баҳслар натижасида тўртта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спортнинг дзюдо турини янада оммалаштириш, ёшларни ушбу спорт билан шуғуллантирган ҳолда улар орасидан иқтидорлиларини саралаш мақсадида ташкил этилган мазкур турнирда Артём Штурбабин (-66 кг), Беҳруз Ҳомидов (-81 кг), Шарофиддин Болтабоев (-90 кг) ва Шоҳрух Бахтиёров (+90 кг) ўз вазн тоифаларида чемпионга айланди.

Маълумот ўрнида: Умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақа ғолибларига 22 миллион сўм, кумуш медаль совриндорига 14, бронза медали эгаларига эса 7 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА