РФ расмийси Трампга жавоб йўллади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши, жумладан, унинг ядровий иншоотларига зарба бериш ҳақидаги баёнотларини кескин танқид қилиб чиқди. Бу ҳақда “IRNA” ахборот агентлиги ёзмоқда.
Захарова бундай таҳдидлар Яқин Шарқда барқарорликка хавф солишини таъкидлаб, Халқаро Атом энергияси агентлиги (IAEA) кафолати остидаги ядровий объектларга ҳужум глобал амалиётга айланишига йўл қўйиб бўлмайди ва бундай зарбалар ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деди.
У Россиянинг ҳарбий йўл билан муаммоларни ҳал қилишга қарши эканини қайд этиб, Эронга нисбатан бундай баёнотларни халқаро хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Трамп аввалроқ, Теҳрон ядровий дастурини қайта ишга туширса, АҚШ уни “тезда йўқ қилишини” айтган эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА