Россиянинг Киевга дрон ҳужуми оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Кеча кечқурун РФнинг Киев томон йўллаган ракета ва дронлари камида 6 кишининг ўлимига сабаб бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳат олди.
“Euronews”нинг ёзишича, ҳаво ҳужумлари натижасида пойтахтдаги тўққиз қаватли уйларнинг бири қисман қулаб тушган, қутқарувчилар вайроналар остидан жабрланганларни изламоқда.

Украина президенти ҳужумни “тинчлик истагимизга Россиянинг жавоби” деб атади. Киевда 27 та манзил зарба остида қолди, энг катта зарар Соломянский ва Святошинский туманларида қайд этилди.
Владимир Зеленский ҳужумлар Днипро, Польтава, Суми ва Миколаив вилоятларида ҳам давом этганини, жами 300 дрон ва 8 та ракета учирилганини айтди.

Бу ҳужум Трампнинг Владимир Путинга қўйган сулҳ бўйича муддатини 8 августга қисқартирганидан сўнг содир бўлди. Ғарб етакчилари РФни музокараларни чўзиб, янги ҳудудларни эгаллашга уринаётганликда айбламоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА