Трамп Бразилия товарларига 50 фоизлик божлар жорий қилди

71

АҚШ етакчиси Дональд Трамп чоршанба куни Бразилияга Америка Қўшма Штатларига “таҳдид” соладиган ҳаракатлар учун 50 фоизлик божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар тарқатди Оқ уй маъмурияти.

Президент Дональд Трамп Бразилиядан келадиган товарларга қўшимча 40 фоизлик бож жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади ва бу умумий тарифни 50 фоизга етказди. Бу Бразилия ҳукуматининг АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодига ноодатий ва фавқулодда таҳдид солаётган сўнгги ҳаракатлари, сиёсати ва амалиётига жавобдир, дейилади баёнотда.

АҚШ раҳбари бу чорани ўзининг дўсти ва иттифоқчиси, тергов остидаги Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонарога нисбатан адолат учун кураш сифатида тақдим этди.

Ўз навбатида, Бразилиянинг амалдаги раҳбари Луиз Инасиу Лула да Силва, агар АҚШ божлар жорий қилса, республика ўзгартириб бўлмайдиган нарсадан афсусланмаслигини, аксинча, бошқа савдо шерикларини топишга эътибор қаратади, деб баёнот берди.

С.Раҳимов, ЎзА