Мигрант ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди

153

Ёшлар — мамлакатимизнинг ертанги куни, келажагимиз пойдевори. Ҳозирги кунда уларнинг ижтимоий-маънавий ва иқтисодий масалаларига алоҳида эътибор қаратиш муҳим вазифа саналади. Шу мақсадда, Тўртқўл тумани ҳокими И.Худайбергенов раҳбарлигида хорижда меҳнат қилаётган ўттиз нафарга яқин ёшлар билан онлайн мулоқот ташкил этилди. Ушбу учрашув ёшларнинг миграция билан боғлиқ муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими маълумотига кўра, мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, ҳуқуқий маслахатлар берилди. Шунингдек, уларнинг муаммолари тегишли ташкилотларга билдирилди ва уларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Келиб тушган таклиф ва мурожаатлар назоратга олинди.

Бундай мулоқотлар ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шунингдек, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Онлайн форматда ўтказилган учрашув иштирокчилари ўртасида ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлади, келажакда бундай тадбирларни мунтазам ўтказиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги