Моҳим Франциядаги турнир ғолиби

Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида шахмат бўйича «Dole Open-2025» халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ҳар йили ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг 44 давлатидан 276 нафар шахматчи иштирок этди. Қизиқарли ўтган мусобақа якунида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибида иштирок этган тақятошлик шахматчи Моҳим Ўразмуҳамедова барча рақибларини енгиб чиқиб, олтин медаль соҳибасига айланди.

Турнир ташкилотчиларининг таъкидлашича, ўтказилган мусобақа шахматчилар учун нафақат кураш майдони, балки уларнинг тажриба ва дўст орттириш майдони бўлди.
Биз ҳам ўз навбатида истеъдодли шахматчи Моҳим Ўразмуҳамедованинг келгуси мусобақаларда ҳам юқори натижаларни қўлга киритишига чин дилдан тилакдошмиз.
Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси