Шахматчи қизларимизнинг янги ютуқлари

151

Қирғиз Республикасида спортнинг шахмат тури бўйича 8, 10, 12, 14, 16, 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида республикамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, бир нечта медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Хусусан, 8 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларда тақиртошлик Ларина Зарина фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлса, жамоавий беллашувларда олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Шунингдек, 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Гулноз Узоқбоева 6,5 балл тўплаб, кучли бешликдан жой олган бўлса, жамоавий беллашувларда чемпионликга сазовор бўлди.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, ўтказилган мусобақа якунида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.