6 ойда 1744 та янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йил январь-июнь ойлари давомида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ялпи ҳудудий ички маҳсулотнинг 61,4 фоизи ишлаб чиқарилди.
– Кичик тадбиркорлик субъектларининг халқ хўжалигининг етакчи тармоқларидаги улуши ҳам салмоқли бўлди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси бўлим бошлиғи Рустамбай Шарибаев.
Уларнинг ҳиссаси саноат маҳсулотининг 40,5 фоизини, қурилишда бажарилган ишлар умумий ҳажмининг 91,4 фоизини, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 39,1 фоизини, жами хизматлар соҳасининг 72,4 фоизини ташкил этди. Шунингдек, уларнинг улуши автомобиль транспортида юк ташишнинг умумий ҳажмида 94,5, автомобиль транспорти юк айланмасида 92,0, автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларининг умумий ҳажмида 99,2, автомобиль транспортида йўловчи айланмасида 99,0, чакана савдо айланмасининг умумий ҳажмида 97,3, умумий экспорт ҳажмида 35,2, умумий импорт ҳажмида 67,2, қишлоқ хўжалигида 96,6 фоизни ташкил этди.
2025 йилнинг 1 июль ҳолатига фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмалар сони 18 минг 915 тага етди. Шунингдек, жорий йилнинг 6 ойида 1744 та янги кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилди.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.