Хотин-қизлар доимий иш билан таъминланмоқда

99

Бўзатов туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз меҳнатга лаёқатли фуқаролар ва меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида, туман ички ишлар бўлими ва туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Меҳнат ярмаркасида Бўзатов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник У.Қурбонбоева, Бўзатов шаҳарча ва Эркиндарё қишлоқ фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида туманда жойлашган иш берувчи муассаса ва корхоналар 21 та бўш иш ўрни билан иштирок этиб, 3 нафар фуқарога доимий ишга жойлашиш, 10 нафар хотин-қизга малака ошириш учун касбга қайта тайёрлаш курсига ўқиш учун йўлланмалар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги