Меҳнат жамоаларида ҳам дўстлик байрами нишонланмоқда

112

Бугун, 30 июль – Халқлар дўстлиги байрами муносабати билан юртимиз бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилиб, бир юртда бирга яшаб, меҳнат қилаётган турли миллат вакиллари ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатмоқда.

Байрам муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги аппарати ходимлари ҳам байрамни ўзгача тарзда нишонлади.

Вазирликда фаолият юритаётган турли миллат вакиллари миллий кийимларини кийиб келиб, ўзаро ҳурмат изҳор этди ва байрам билан бир-бирини табриклаб, бугунги иш кунини яхши кайфиятда бошлади.

Мазкур тадбир юртимизда миллатлараро тотувлик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, вазирликда меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни янада оширишга хизмат қилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.