Ташқи савдо айланмаси, чакана савдо қай даражада?

114

Республикамиз бўйича ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 317,9 млн. АҚШ долларини, шундан 184,9 млн. АҚШ доллари экспорт операциялари, 133,0 млн. АҚШ долларини импорт операциялари ташкил этади.

Ташқи савдо айланмасининг сальдоси 51,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Республикамизнинг ташқи савдо айланмасида энг катта улушни Туркия давлати эгаллаган бўлиб, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида 39,7 млн. АҚШ доллари миқдорида ташқи савдо операциялари, шундан 38,1 млн. АҚШ долларлик экспорт операциялари яна 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида импорт операциялари амалга оширилган.

Шунингдек, ушбу даврда Республика ташқи савдо айланмасида, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон ва Латвия давлатларининг ҳам улуши катта бўлиб келмоқда. Экспорт таркибида энг катта улушни кимёвий маҳсулотлар (50,0%), хизматлар (11,9%), импорт таркибида эса машина ва асбоб-ускуналар (34,6%) ҳамда ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси (13,1%) ташкил этади.

– Республикамиз бўйича чакана савдо товар айланмаси ҳақида маълумот берадиган бўлсак, шу йилнинг январь-июнь ойларида у 6 трлн. 692 млрд. 770,5 млн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,7 фоизни ташкил этди, – дейди Статистика бошқармасининг хизматлар ва савдо статистикаси бўлими бош мутахассиси Равшан Ҳамидуллаева.

Чакана савдо товар айланмаси ҳажмида катта улушга эга бўлган Нукус шаҳри (21,5%), Тўрткўл (10,8%), Хўжайли (9,%), Амударё (7,1%) ва Қўнғирот (6,6%) туманлари чакана савдо товар айланмасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Овқатланиш корхоналарини қўшган ҳолда чакана савдо товар айланмаси аҳоли жон бошига 3288,5 минг сўмни ташкил этди. Ўртача жон бошига товар айланмасининг энг юқори кўрсаткичлари Нукус шаҳри, Қораўзак, Тахтакўпир, Хўжайли туманларида кузатилди.

Президентимиз ва Ҳукуматимизнинг кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган сиёсати таъсирида уларнинг иқтисодиётимиздаги тутган ўрни сезиларли ўсди.

2025 йил январь-июнь ойлари ҳолатига кичик тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 108,8 фоизни ташкил этди. Умумий чакана савдо товар айланмасида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 97,3 фоизни ташкил этди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.