Чимбойда боғдорчилик анъаналари давом этмоқда

Чимбой туманидаги Бахтли овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Арслонбой Бердибой» фермер хўжалиги асосан боғдорчиликка мўлжалланган бўлиб, жами ер майдони 9 гектарни ташкил этади. Шундан экин ер майдони 3 гектар бўлиб, 2 гектари узумчиликка, 1 гектари олма етиштиришга ихтисослашган, – деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
Фермер хўжалиги эгаси Арисланбой Бердимуратов боғдорчиликни отасидан ўрганганини ва бугунги кунда фарзандларига ўргатаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили узумдан 10 тонна, олмадан ҳам 10 тонна ҳосил олинмоқда.
«Арслонбой Бердибой» фермер хўжалиги Чимбой туманида боғдорчиликни ривожлантиришга ўзининг катта ҳиссасини қўшиб, хўжаликда етиштирилган мевалар билан маҳаллий бозорларни тўлдирмоқда. Фермер хўжалиги раҳбари келгусида боғдорчиликни янада ривожлантириш, янги навлар яратиш ва замонавий технологияларни жорий этишни режалаштирмоқда.
Ишлари ҳақида яхшиси ўзидан эшитсак.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.