Гулнур Кегайлининг энг тадбиркор аёли деб топилди

105

ЎзЛиДеП Кегейли тумани Кенгаши ҳамда туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни кенг ёйиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида «Тадбиркор аёл» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаларини кўздан кечириб, улар билан бугунги кунда олиб бораётган ишлари ва келгуси иш- режалари бўйича яқиндан суҳбатлашди.

Ўтказилган танлов натижасида, Қуёшли маҳалла фуқаролар йиғинидан Гулнур Пердебаева биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар Гужим терак ва Маданият маҳалла фуқаролар йиғинидан Марям Камалова ва Мўлдир Утебаеваларга насиб этди.

Танлов якунида ғолибларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.