«Оғир тоифадаги» ёшларнинг муаммолари ўрганилди

Сўнгги йилларда фуқароларимизни, айниқса, ёшларни қийнаётган масалаларга ечим топиш бўйича депутатлар, идора ва ташкилот раҳбарлари ҳам масъулиятни ўз зиммасига олиб, натижада қатор масалаларга ечим топилмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига Хўжайли туманидан бириктирилган «оғир тоифадаги» ёшларнинг муаммолари ҳам шундай ҳал этилмоқда.
Хўжайли тумани ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, Амударё, Қумжиқин, Кун нури ва Саманкўл маҳаллалари ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бириктирилган жами 67 нафар «оғир тоифадаги» ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Асосий мақсад – ёшларимизни қийнаётган муаммоларни қисқа вақт ичида бартараф этиш, уларнинг таклиф ва ғояларини амалга ошириш, иш билан таъминлаш, даромад топишига кўмаклашишдан иборат.
Учрашувда ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда 6 нафар ёшга имтиёзли кредитлар ажратилди, 3 нафар ёшнинг ўзини ўзи банд қилиши ташкил этилиб, 1 нафар ёшни қисқа муддатли ҳарбий хизматга юборишга келишиб олинди.

А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.