Ўзбекистон – Беларусь парламентлараро форуми юқори даражада ўтказилади

95

2025 йил 28-29 август кунлари Беларусь – Ўзбекистон аёллари учинчи бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси томонидан мазкур форумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш бўйича мажлис ўтказилди.

Мажлисда сенаторлар, масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Форумни юқори даражада ташкил этишга, унинг доирасида ўтказиладиган муҳим тадбирларда илгари суриладиган асосий устувор йўналишларга, жумладан, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, форум доирасида икки давлат халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасини ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинади.

Тадбир якунида Беларусь – Ўзбекистон аёллари учинчи бизнес-форумини юқори даражада ўтказиш бўйича парламент, вазирлик ва идоралар олдида турган асосий вазифалар белгилаб олинди.

Н.Абдураимова, ЎзА