Қабул давомида 50 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланди

137

Фуқаролар мурожаатларини эшитиш орқали соҳалардаги муаммоларни ўрганиш, аҳоли хоҳиш-истакларига ечим топиш мақсадида жойларда ўтказилаётган учрашувлар давом этмоқда.

Бугун Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Иқлас Полвонов томонидан туман аҳолиси учун шахсий қабул ўтказилди.

Мақсад – аҳолини ўйлантириб келаётган ва ечимини топмаётган тиббиётга оид масалаларни ўрганиш ва уларга қонун доирасида тегишли ечим топишдан иборат.

Қабулда жами 50 дан ортиқ фуқаронинг мурожаати тингланиб, шундан 7 фуқаронинг мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 фуқаронинг мурожаати ўз жойида ечимини топди, 9 мурожаат бўйича вақт талаб этиладиган бўлганлиги сабабли ўрганишга қолдирилди, шунингдек, иш, дори-дармон, ногиронлиги бўйича гуруҳга чиқаришни сўраган жами 24 фуқарога тегишли маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, қабул давомида тиббиёт ходимлари ҳам соҳага оид мурожаатларини айтиб, фикр-мулоҳазаларини билдирди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.