Тахиатошлик гимнастикачилар мусобақанинг финал босқичида
125

Нукус шаҳрида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида 14-30 ёшдаги қизлар ўртасида гимнастика спорт турининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан ёш гимнастикачилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.


Қизғин кечган беллашувлар якунида, биринчи ўринни Тахиатош тумани ёшлари эгаллаб, мусобақанинг Ўзбекистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринлар Тахтакўпир ва Шуманай туманлари жамоаларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирланди.


Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.