Қонунчиликдаги янгиликлар тарғиб қилинди

Божхона органларида ҳар пайшанба – ҳуқуқбузарликларга қарши профилактик тадбирлар куни сифатида белгиланган.
“Довут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан пост орқали ҳаракатланаётган юк автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига хориждан олиб келинган мобил алоқа воситаларининг IMEI тизимида рўйҳатга олиш тартиботлари тушунтирилди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги вақтларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мазкур мавзуда тушунмовчилик ва қўшимча оворагарчиликларнинг олдини олиш учун хориждан олиб кирилаётган мобил алоқа воситаларини йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатиш талаб этилади.
Интеграцияланган тизимлар орқали мазкур кўрсатилган алоқа воситалари IMEI тизимида рўйхатдан ўтиш жараёнларида божхона расмийлаштируви билан боғлиқ амалиётларнинг соддалаштирилишига замин яратади.
Профилактик тадбир давомида мазкур қонунчилик талаблари кўрсатилган буклетлар тарқатилди.

Шунингдек, фуқароларга амалдаги қонунчилик талабларини билмаслик уларни жавобгарликдан озод қилмаслиги, божхона чегараларини кесиб ўтишда божхона қонунчилигига қатъий амал қилиш ва ҳеч қачон божхона ходимига «пора» таклиф қилмаслик, божхона ходимининг моддий манфаатдор бўлиш ҳолатига дуч келса, Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг 61 224-90-86 ишонч рақамларига қўнғироқ қилишлари сўралди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.