АҚШ–Япония савдо келишуви: автомобиль божи 25% дан 15% га тушди

105

Япония Бош вазири Сизука Исиба Дональд Трамп эълон қилган «масштабли» савдо битимини олқишлади. Битимга кўра, АҚШга импорт қилинадиган япон автомобиллари ва эҳтиёт қисмларига қўйилган бож ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга камайтирилади.

Мазкур қарор ортидан йирик япон автомобиль ишлаб чиқарувчилари акциялари кескин кўтарилди, жумладан, “Nissan” 8,5%, “Honda” 11%, “Toyota” 14% дан кўпроқ ўсди. Иқтисодчилар буни Япония автоиндустрияси учун жиддий енгиллик деб баҳоламоқда.

Трамп шу куни Филиппин билан ҳам савдо келишувига эришилганини маълум қилди ва ўтган ҳафта эълон қилинган Индонезия билан битим тафсилотларига тўхталди. Бу баёнотлар 1 августдан кейин тарифларни янада ошириш билан таҳдид қилинган муддат арафасида янгради.

Оқ уй ҳозирча битим бўйича батафсил маълумот бермаяпти. Шу сабаб айрим тафсилотлар очиқ қолмоқда. Ушбу келишув АҚШ–Япония савдо муносабатларида муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. Япон автомобиль саноати учун тариф енгиллиги катта бозор устунлигини сақлаб қолиш имконини беради, бироқ глобал рақобат, хусусан Хитой компаниялари босими давом этмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА