Давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатлар янада такомиллаштирилади

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижасида қатор ижобий ютуқларга эришилгани қайд этилди.

Қонун соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг мақсади давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатларнинг юзага келиш ҳолатлари, суғурта ҳодисалари ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар, суғурталанган шахслар, суғурталовчи, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш каби қатор масалалар ўз аксини топган.

Мажлис якунида қўмитанинг якуний хулосаси тайёрланиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Н.Абдураимова,
ЎзА