Ўзбекистон ва Қирғизистон савдо ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

108

Бишкек шаҳрида маҳаллий давлат идоралари вакиллари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида 2024-2030 йилларга мўлжалланган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича “Ҳаракатлар режаси”ни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Султон Аҳматов ва давлат идоралари вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

“Ҳаракатлар дастури” ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, тўсиқларни бартараф этиш ва икки давлат ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган.

Мажлисда режани амалга оширишнинг жорий натижалари: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тўқимачилик, қурилиш материаллари ва электр жиҳозлари савдосини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди ва якунда давлат органларига режалаштирилган тадбирларни амалга оширишни жадаллаштириш, мунтазам ахборот алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма тадбиркорлик ташаббусларини янада фаолроқ амалга ошириш ва ўзаро савдо алоқалари жараёнида юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

М.Пирматова, ЎзА