Энг яхши тарбия муҳити аниқланди

208

Қорақалпоғистон Республикасидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида «Энг яхши тарбиявий муҳит» танлови бўлиб ўтди.

Танлов давомида қуйидаги мезонлар асосида баҳолаш ишлари олиб борилди. Хусусан, ташкилотларда яратилган шароитлар, тарбиявий ишдаги ютуқлар, директор ва педагог-тарбиячиларнинг профессионаллиги, ота-оналарнинг хизматдан қониқиш даражаси, баҳолаш жараёни сўровнома орқали амалга оширилди.

Ўтказилган танлов якунида, Нукус шаҳридаги 39-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Нукус шаҳридаги 27-сонли ва 60-сонли мактабгача таълим ташкилотларига насиб этди.

Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Гулистон Кожабаева иштирок этиб, ғолибларни табриклади ҳамда уларга махсус диплом ва эсдалик совғаларини топширди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.