Давлат ОТМларига 4 йиллик қабул квоталари белгиланди (+видео)

196

Президент фармойишига кўра, 2025–2029 йиллар учун давлат олий таълим муассасаларига ажратиладиган қабул квоталари тасдиқланди. Эндиликда квоталар ҳар йили эмас, 4 йил учун олдиндан белгиланади. Ҳозирча фақат кундузги таълим шакли бўйича квоталар эълон қилинди.

Бакалавриат бўйича:

2025–2026: 35 500 нафар

2026–2027: 36 023 нафар

2027–2028: 36 460 нафар

2028–2029: 36 761 нафар

Магистратура бўйича:

2025–2026: 9 922 нафар

2026–2027: 10 191 нафар

2027–2028: 10 477 нафар

2028–2029: 10 784 нафар

Шунингдек, нодавлат ва хорижий университетларга 1 320 та, хорижда яшовчи ёш ватандошлар учун 30 та, аёллар учун эса 4 000 та давлат гранти ажратилади.

Ҳозирча квоталарнинг нечта жойи грант, нечта жойи тўлов-контракт асосида бўлиши аниқлаштирилмаган. Бу ҳақдаги тафсилотлар Давлат комиссияси томонидан бир ҳафта ичида эълон қилинади.

Комиссия шунингдек:

– қабул қилувчи ОТМлар ва уларнинг таълим тили ҳамда шаклига қараб параметрларни;

– имтиёзли абитуриентлар учун қўшимча квоталарни;

– ўтган йилдаги ўртача ўтиш баллари асосида минимал балларни;

– туман ва шаҳарларга нисбатан мақсадли қабулни;

-давлат гранти улушини ва бошқа техник тафсилотларни белгилаб беради.

Эслатма: Айни пайтда ОТМга кириш имтиҳонлари давом этмоқда. Жараён 24 июлгача давом этади.

Фардона Яхшибоева, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА