Фахрий футболчилар Қорақалпоғистон чемпионатида беллашди

Нукус шаҳрида «Ғайратли кексалар» шиори остида нуронийлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида, 60 ва ундан юқори ёшдаги фахрий футболчилар ўртасида Қорақалпоғистон биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақада Нукус шаҳри ва туманлардан 16 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди. Қизғин кечган мусобақанинг финал ўйинида Тўрткўл тумани футболчиларини мағлуб этишга муваффақ бўлган Нукус шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

Фахрли учинчи ўрин Хўжайли ва Беруний туманлари жамоаларига насиб этди.
Ўтказилган мусобақа якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.