Ёзги таътил фойдали ва мазмунли ўтмоқда

91

Талабалар ёзги оромгоҳи ўз ишини бошлади,-деб хабар бермоқда НДПИ матбуот хизмати.

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг ёзги таътил вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт, интеллектуал ўйинлар ва кўнгилочар тадбирларга қамраб олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг ўқув-дала амалиёти масканида “Талабалар ёзги оромгоҳи” ташкил этилди.

Бу ерда белгиланган режа асосида талабаларнинг дам олиши билан бирга, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, спорт ва маданий-маърифий тадбирлар орқали ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун оромгоҳда зарур бўлган барча шароитлар яратилди. Овқатланиш, дам олиш ва ювиниш жойлари, спорт майдончалари, концерт ва томошалар саҳнаси, китобхон ёшлар учун махсус платформалар ёшлар хизматида.

Оромгоҳда ҳар бир олий таълим муассасаси жамоаси томонидан талабалар учун муҳим учрашувлар, маҳорат дарслари, спорт мусобақалари, театр ва кино кечалари, турли тўгараклар ташкил этилмоқда.

Ёзги оромгоҳ иштирокчилари учун яратилган шароитлар, соғлом ва қувноқ муҳит, ўзаро дўстона муносабатлар ёшларимизнинг ёруғ келажаги учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.