Маҳаллалар аҳолиси билан самимий суҳбат ўтказилди

95

Ҳар бир маҳаллада аҳолининг дарду ташвишларини жойида эшитиш, муаммоларни ҳал этишга масъул раҳбарлар фаолиятида ҳаётий ёндашув муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда Тўрткўл тумани ҳокими И.Худайбергенов “Оқбошли” ва “Зиёкор” маҳаллаларида бўлиб, жойлардаги ҳолат билан танишди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлимининг маълумотига кўра, “Оқбошли” овулига ташриф давомида маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Суҳбатда асосий эътибор ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, йўл буйлари ва умумий фойдаланиш жойларини тозалаш каби масалаларга қаратилди. Шунингдек, маҳалладги томорқаларни суғоришда оқова сувларидан фойдаланиш амалиёти ҳам кўздан кечирилди.

Сунг, давлат аҳамиятига эга А-380 йўлини сақлаш ишлари билан шуғулланаётган фуқаролар билан учрашув ўтказилди. Ҳозирда мазкур йўлдан фойдаланиш, уни тозалаш ва сақлаш ишлари Тўрткўл туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Йўл атрофини бегона ўтлардан тозалаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳоким томонидан ўрганилди. У ишчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таклифларини тинглади. Шу орқали маҳаллалардаги аниқ ва долзарб масалалар бўйича тезкор ечимлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги