Мақсад – электр таъминоти сифатини яхшилаш

Аҳолининг турмуш даражасини ошириш, электр таъминоти сифатини яхшилаш ва замонавий инфратузилмани шакллантириш — бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330-сонли қарори ижросини таъминлаш, яъни “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Беруний туманида амалий ишлар бошланди.

Хусусан, “Палвош” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, барқарор таъминотни йўлга қўйиш мақсадида янги 0,4 кВли паст кучланишли қўшимча янгидан электр тармоқлари тортилмоқда.
Бу ишлар доирасида замонавий SIP кабеллардан фойдаланилаётгани, электр тармоқларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Маҳаллада олиб борилаётган ушбу амалий тадбирлар аҳоли учун қулайлик яратиш, турмуш тарзини яхшилаш ҳамда инфратузилмани замон талабларига мос равишда янгилашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги