Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг жорий йилги ғолиблари аниқланди

209

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси Эксперт гуруҳи томонидан бадиий таълим йўналишлари мавжуд давлат олий таълим муассасаларининг жами 19 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномалари кўриб чиқилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини тайинлаш бўйича ўтказилган танловда Эксперт гуруҳининг тегишли қарори билан қуйидаги 7 нафар иқтидорли ва ижодкор талаба тегишли танлов йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди.

—Гулистон давлат университети 2-курс талабаси Тахмина Боқиева Дастгоҳли рангтасвир йўналиши бўйича,

—Андижон давлат педагогика институти 2-курс талабаси Азизахон Нўмонова Рангтасвир турлари бўйича,

—Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 3-курс талабаси Бийбиназ Узакбаева Графика ва миниатюра йўналишида,

—Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси Илҳомжон Саидмуродов Ҳайкалтарошлик турлари бўйича,

—Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети 3-курс талабаси Райхан Науризбаева Амалий санъат турлари бўйича,

—Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси Сухробжон Қодиров Дизайн турлари бўйича танлов ғолиби бўлишди.

Шунингдек, Андижон давлат педагогика институти 2-курс талабаси Райхона Акбарова Санъатшунослик ва музейшунослик турлари бўйича ғолиб бўлди.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендияси соҳибларига гувоҳномалар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан тантанали равишда топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА