Парадзюдочиларнинг кубокдаги ютуғи
148

Тошкент шаҳрида спортнинг пара дзюдо тури бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан парадзюдочилар иштирок этган ушбу мусобақада республикамиз ёшлари ҳам муваффақиятли иштирок этиб қайтди. Хусусан, қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Шаҳсанам Қўчқорова биринчи, Бийбиназ Оразбекова иккинчи ўринларни эгаллаган бўлса, йигитлар ўртасида Яшнарбек Янгибоев кумуш, Руслан Сулаймонов бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Ёш парадзюдочиларимизни ушбу мусобақага Содиқ ва Арзубой Қайиповлар тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси.