Янги объектлар қишлоқлар қиёфасин бутунлай ўзгарттирмоқда

Сўнгги йилларда Президентимизнинг Қорақалпоғистонга алоҳида эътибори натижасида республикамизнинг барча шаҳар ва туманларида аҳоли турмушини яхшилаш, ободонлаштириш, йирик қурилиш-таъмирлаш ишлари, инфратузилмани яхшилаш йўналишида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Нукус шаҳри ва туман марказларининг, ҳатто чекка қишлоқларнинг қиёфаси бутунлай ижобий томонга ўзгариб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қўнғирот туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 мартдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Зарбдор» тажрибаси асосида «драйвер» лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларига мувофиқ, туман марказидаги Озодлик МФЙдаги маданият ва истироҳат боғига ҳамда ушбу ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларига олиб борувчи «Тўмарис» кўчасининг меъморий кўринишини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш (2 километрлик дренаж ва 1 километрлик пиёдалар йўлагини қуриш) режалаштирилган бўлиб, ҳозирги вақтда «QQ TAMIRLOYIHA» МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосалари олинди, комплекс экспертиза хулосалари олинмоқда. Шунингдек, «Ингичка» каналининг 2,5 километрлик қисмида қирғоқбўйи хизматини ташкил этиш ҳисобига 120 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш (5 км. пиёдалар йўлаги, 144 та тунги ёритиш чироқларини қуриш, 5 км. темир панжаралар ўрнатиш) белгиланган бўлиб, ушбу объектда «QQ TAMIRLOYIHA» МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Бош режага мувофиқ, объектнинг бош режаси халқаро лойиҳа ташкилоти (Студио-вертебра) билан келишилмоқда.
– Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги «Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ва фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида «Очиқ бюджет» дастури доирасида Қўнғирот туманида бир қатор объектларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, – дейди туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари И.Қўчқоров.

Хусусан, умумий қиймати 7343,4 миллион сўмлик, (тендер қиймати 6359,1 миллион сўм) жами 8 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар 5991,3 сўми молиялаштирилиб, июнь ойи якуни билан 86 фоиздан ортиқ иш ҳажми бажарилди.
Шундан, Қоратол МФЙдаги 41-сонли мактабга уч мини стадионни жамлаган универсал спорт майдончаларини (газон, волейбол-баскетбол учун резина қопламали майдонча ва workout майдончаси) қуриш бўйича ишлар режалаштирилиб, футбол майдончасининг газонини елимлаш ишлари бажарилмоқда. Волейбол ва баскетбол майдончасининг резина қопламаси ётқизилиб, чизиқлари чизилмоқда. Автопарковка жойининг бетонлари қуйилди.
Режадаги Қўнғирот тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва спорт билан шуғулланиши учун сунъий қопламали футбол (газон), баскетбол, волейбол майдончасини қуриш ва мактаб-интернат атрофини темир панжара билан ўраш ишлари тўлиқ бажарилди.
«Жинишке» МФЙдаги 43-сонли мактабга волейбол-баскетбол учун махсус резина қопламали спорт майдончаларини ҳамда воркаут майдончасини қуриш, Хоразм ОФЙ ҳудудида жойлашган Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 22-сонли Оилавий поликлиникасини капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш, Озодлик МФЙ ҳудудидаги «Ёшлар маркази»га сунъий қопламали 22х42 м. ўлчамли кичик футбол спорт майдончасини қуриш, 14-, 36-, 46-сонли мактабларда таъмирлаш ва моддий-техник базасини ривожлантириш тадбирлари ҳам тўлиқ якунланди.

«Ташаббусли бюджет» дастури доирасида туманда 2025 йилнинг 1-босқичида умумий қиймати 10180,0 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Хусусан, Қўнғирот Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ўқув биноси ва ўқувчилар турар жойининг қозонхоналарини, ички иситиш тизимларини замонавий кам қувватда ишлайдиган электр ва газ тежовчи қозонларга алмаштириш, Бердақ МФЙдаги 40-сонли мактабнинг спорт зали ва иситиш тизимини таъмирлаш, сунъий қопламали спорт майдончаси (газон) қуриш режалаштирилган бўлиб, тендер ишлари якунланиб, қурилиш материаллари тўпланмоқда.
Тумандаги 39-сонли ва 38-сонли мактаб биносини жорий таъмирлаш ва 460 метр темир панжара ўрнатиш. 37-сонли мактабда баскетбол-волейбол учун мўлжалланган резина спорт майдончасини қуриш ва мактаб атрофини темир панжара билан ўраш, 14-сонли мактабда универсал спорт майдончаларини, яъни яшил қопламали футбол майдончаси ва баскетбол-волейбол учун мўлжалланган резина спорт майдончасини қуриш, 41-сонли умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тендер ишлари якунланиб, дастлабки қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Туманда аҳоли турмушини яхшилаш, ободонлаштириш, йирик қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.