Маҳалладаги муаммолар ечим топмоқда

Президентимизнинг «Депутатга ишонч – халққа ишонч» деган сўзлари бугун депутатларнинг обрўсини ошириб, уларнинг, халқ орасида алоҳида ўрни борлигини кўрсатди. Шунингдек, давлат раҳбарининг ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолининг муносиб шароитда яшашини таъминлаш йўналишида белгилаб берган вазифаларининг бажарилишини таъминлаш жараёнини ўрганганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 52-сонли «Ақманғит» сайлов округидан сайланган депутат Алишер Джуманазаров Нукус тумани «Улгили макон» МФЙда бўлди.

Халқ вакили маҳаллада мавжуд бўлган муаммоларни ўрганиб, уларнинг ижобий ечимини топиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди. Ҳусусан, «Едиге ботир 2» кўчасидаги йиллар давомида эскирган 9 дона ёғоч сим устунларини бетон устунларга алмаштириб, 400 метрлик Сип кабель тортишда амалий ёрдам кўрсатди.

– Кўчамизга электр токи учун бетон устунлар қуриб беришяпти, Раҳмат. Шу кунгача ёғоч устун билан яшаб келган эдик. Қўркардик ҳар қор, ёмғир ёққан саин болаларимиз остидан ўтса. Юртимизга, халқимизга катта яхшилик қиляпти, депутатимиз барака топсин. Бу қилаётган холис ишидан нафақат кўчамиз, балки барча маҳалла аҳолиси миннатдор, – дейди кўча турғуни Адилбай Давлатниязов.

Бу эзгу ишдан мақсад халқ розилигини таъминлаш орқали турмушини обод қилиш. Шу йўналишдаги ҳудудлардаги аҳоли масалаларини ижобий томонга ўзгартиришга ҳисса қўшаётган депутатларнинг ишлари мақташга арзийди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги