Асосий мақсадимиз жамиятда адолатни таъминлаш

Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу ислоҳотлар нафақат судьялар фаолиятида, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, одил судловнинг очиқлигини ошириш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш каби соҳаларда ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 1.518 нафар шахсга нисбатан 1.200 та жиноят ишлари кўрилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шахслар сони 9 тага камайди, ишлар сони 71 тага кўпайди. Судланган шахслар сони 1 051 нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 77 нафарга камайган.
Кўрсаткичлари ошган жиноят турлари таҳлил қилинганда, транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жинояти 17,1, фирибгарлик жинояти 12,3, ўғрилик жинояти 11,6 фоизга кўпайган.
Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 16 565 нафар шахсга нисбатан 15 308 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шахслар сони 266 нафарга ёки 1,6 фоизга, ишлар сони 275 нафарга ёки 1,8 фоизга камайган. Кўриб чиқилиши якунланган 10.409 нафар шахсга нисбатан 9.545 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарор чиқарилган. Шундан маъмурий жазо қўллаш билан кўриб тамомланган ишлардан 7 750 нафар шахсга жарима, 8 нафар шахсга мулкни давлат фойдасига ўтказиш, 11 нафар шахсга махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 2 620 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган.
Ушбу кўриб тамомланган маъмурий ишларнинг 5 255 таси ёки 34,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Ўсиш кўрсаткичлари кўпайган ҳуқуқбузарлик турлари таҳлил қилинганда майда безорилик 25,7, автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш 22,9, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларни бажармаслик 15,7 фоиз, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 7,2 фоизга кўпайган.
2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида жами 242 нафар шахсга нисбатан 181 та, кассация инстанциясида жами 101 нафар шахсга нисбатан 88 та, тафтиш инстанциясида 165 нафар шахсга нисбатан 117 та жиноят иши кўрилди. Шундан Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилган 117 та жиноят ишида 1 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, 29 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бўйича апелляция ва кассация инстанциясининг қарорлари ўзгартирилди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш, кўпайиб бораётган жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини янада жадаллаштириш, ишларни дастлабки тергов даврида ва судда кўришда йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик мақсадида, суд амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича 118 марта умумлаштиришлар ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли давлат идораси, корхона ва ташкилотларга 130 та тақдимнома киритилди.
Судлар томонидан 366 та жиноят иши сайёр суд мажлисида кўрилди.
Судлар томонидан корхона, муассаса, ташкилотлар, ўқув юртлари ва аҳоли ўртасида жами 411 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситаларида 523 та, шундан телевидениеда 95 та, радиода 87 та кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этилди. Республикамиздаги газета-журналларда 55 та, веб-сайтларда 286 марта мақолалар чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев «Судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат. Бунинг учун суд ҳар бир иш бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариши лозим.» Биз ҳам Юртбошимизнинг ушбу айтган сўзларини ўзимизга шиор қилиб, жамиятимизда адолатни қарор топтириш учун қонун асосида сидқидилдан хизмат қилаверамиз.
А.Адилов,
Қорақалпоғистон Республикаси
суд раисининг ўринбосари.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.