Ижтимоий-маънавий масалалар кўриб чиқилди

141

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қўмита раиси Ш.Отемисов раҳбарлигида Тахтакўпир туманининг ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда дастлаб шу йилнинг 21-23 май кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар натижалари, туманда амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, ҳудудларда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш ва самарадорлигини оширишга тўсқинлик қилиб келаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Хусусан, туман ҳудудидаги муассаса-ташкилотлардаги маънавий-маърифий ишлар ҳолати, ижтимоий-маънавий муҳит, ҳудудларда ташқи ва ички кўргазмали тарғибот материаллари, ахборот-кутубхона марказлари фаолияти ва ҳолати, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар таҳлили, газета ва журналларга обуна ҳолати каби муҳим ишлар танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида ушбу таъкидланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилот ва мутасаддиларга аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги